


2026 йил 22 май куни Урганч давлат тиббиёт институтида битирувчи ёшлар билан учрашув ташкил этилди.
Учрашув давомида соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, тиббиёт муассасаларида мавжуд бўш иш ўринлари ҳамда ёш мутахассисларни қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, битирувчиларни туман тиббиёт бирлашмаси тизимига ишга жалб этиш, уларни муносиб иш ўринлари билан таъминлаш ҳамда келгусида самарали фаолият юритишлари учун яратилаётган шарт-шароитлар ҳақида атрофлича маълумот берилди.
Мулоқот жараёнида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан батафсил жавоб олдилар.
Бугунги кунда туман тиббиёт бирлашмаси томонидан малакали кадрларни соҳага кенг жалб этиш ва ёш мутахассисларни қўллаб-қувватлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.