Seminar uchrashuv

Seminar uchrashuv




Хонқа туман маданият саройида 2026 йил 21 май куни Туман ҳокимлиги Хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 22 ноябрдаги “Аёллар орасида онкологик касалликларни назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–402-сонли қарори ижроси юзасидан тарғибот тадбири ўтказилди.

Тадбирда тиббиёт ходимлари, маҳалла хотин-қизлари фаоллари ҳамда маҳалла кўчабошилари иштирок этдилар.

Тадбирда РИОБСИАТМ Хоразм филиали директори С.А. Матякубова иштирок этиб, аёллар ўртасида бачадон бўйни саратонининг тарқалиши, касалликнинг олдини олиш чоралари ҳамда эрта аниқлашнинг аҳамияти ҳақида презентация асосида тушунтириш берди. Шунингдек, қарор доирасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан маълумотлар тақдим этилди.

Музокараларда сўз олган тиббиёт ходимлари Қ. Султанов ва Ф. Рўзметов томонидан туманда онкологик касалликларнинг олдини олиш, аҳоли ўртасида тиббий маданиятни ошириш ва профилактик тадбирларни кучайтириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот берилди.
21-05-2026, 18:44
Sahifaga qaytish