

9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Хонқа туман тиббиёт бирлашмасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.Тадбирда уруш ва меҳнат фахрийлари, шунингдек, соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшган фахрий тиббиёт ходимлари эъзоз ва эҳтиром билан ёдга олинди. Уларга байрам муносабати билан эсталик совғалари топширилиб, кўп йиллик самарали меҳнатлари учун миннатдорлик билдирилди.
Шунингдек, тадбир давомида хотира ва қадрлаш, тинчликнинг беқиёс аҳамияти, Ватанга садоқат ҳамда инсон қадрини улуғлашга қаратилган маърузалар ва суҳбатлар ташкил этилди. Тадбир иштирокчилари мамлакатимизда кекса авлод ва фахрийларга кўрсатилаётган юксак эътиборни алоҳида таъкидлаб ўтишди.