Давлат тиббиёт муассасалари 5 кунлик иш ҳафтаси режимига ўтказилди

Давлат тиббиёт муассасалари 5 кунлик иш ҳафтаси режимига ўтказилди


🔴❗️❗️❗️

❗️Давлат тиббиёт муассасалари 5 кунлик иш ҳафтаси режимига ўтказилди

📆 Президентимизнинг 2025 йил 9 ноябрдаги “Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини қўллаб-қувватлаш чоралари тўғрисида”ги қарорида шу йил 1 апрелдан давлат тиббиёт муассасаларининг иш вақти режими 5 кунлик иш ҳафтасига ўтказилиши белгиланган.  (https://lex.uz/docs/7821920)

📌 Бунда шифо масканлари фаолиятининг узлуксизлигини таъминлаш учун байрам ва дам олиш кунлари навбатчилик асосида ишлаш йўлга қўйилиши кўзда тутилган. 

📋 Ушбу ҳужжат ижроси доирасида куни кеча Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан Давлат тиббиёт муассасаларида беш кунлик иш ҳафтасини ташкил этишнинг вақтинчалик тартиби тасдиқланди. 

⬇️ Унга кўра 2026 йил 1 апрелдан:

🕓  тиббиёт ходимлари учун ҳафталик иш вақти 36 соатдан ошмайди; 

⏱  зарарли ва хавфли шароитларда ишловчилар учун қисқартирилган иш вақти қўлланилади; 

⌛  юқори руҳий ва ақлий зўриқишли ишлар учун ҳам 36 соатдан ошмайди; 

🕐  тиббиёт ходимлари бўлмаганлар учун иш вақти 40 соатни ташкил этади. 

🏥  Поликлиника ва оилавий шифокорлик пунктларида иш вақти: 

➡️  душанба–жума: 08:00–20:00; 
➡️  шанба: 08:00–14:00 (навбатчилик). 

📍 Соғлиқни сақлашнинг янги модели жорий этилган ҳудудларда: 

⏰ асосий иш вақти: 08:00–16:00; 
🕐 қўшимча навбатчилик: 16:00–20:00. 

‼️ Навбатчилик вазирликнинг 254-сон буйруғи асосида амалга оширилади. Иш ҳақи сақланади, камайтирилмайди. Ички ҳужжатлар ва меҳнат шартномалари қайта расмийлаштирилади.

⚖️  Стационарларда навбатчилик доимий ташкил этилади. Смена ва навбатчилик адолатли тақсимланади. 


2-04-2026, 17:45
Sahifaga qaytish