Янги тиббий ташаббуслар шошилинч тиббий ёрдам тизимини модернизация қилиш, касалликларни барвақт аниқлаш ҳамда аҳоли ўртасида профилактик тадбирларни кучайтиришга қаратилган.

Янги тиббий ташаббуслар шошилинч тиббий ёрдам тизимини модернизация қилиш, касалликларни барвақт аниқлаш ҳамда аҳоли ўртасида профилактик тадбирларни кучайтиришга қаратилган.

    Янги тиббий ташаббуслар шошилинч тиббий ёрдам тизимини модернизация қилиш, касалликларни барвақт аниқлаш ҳамда аҳоли ўртасида профилактик тадбирларни кучайтиришга қаратилган.

   Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2026 йил бошида соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди ва уларни маъқуллади. Мазкур таклифлар асосида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар белгилаб берилди.

     Асосий йўналишлар қуйидагилардан иборат:
“Инфаркт ва инсультга қарши курашиш” миллий дастури:
• 1 майдан айрим ҳудудларда, 2027 йилдан эса барча ҳудудларда жорий этилади; 
• 30 ёшдан ошган аҳоли орасида хавф гуруҳлари аниқланиб, мақсадли тиббий текширувлар ўтказилади; 
• “Олтин соат” тамойили халқаро стандартлар асосида амалиётга татбиқ этилади. 

    Шошилинч тиббий ёрдамни кучайтириш:
• тез ёрдам бригадалари телеметрик ЭКГ ва мониторли дефибрилляторлар билан таъминланади; 
• ЭКГ натижаларини сунъий интеллект орқали таҳлил қилиш ва реал вақт режимида узатиш йўлга қўйилади; 
• стационар муассасаларда инсультни сунъий интеллект асосида ташхислаш имконияти яратилади. 

    Дори-дармон ва инфратузилма:
• шифохоналар тромб эритувчи дори воситалари ва зарур тиббий материаллар билан таъминланади; 
• нодавлат тиббиёт ташкилотлари шошилинч хизматларга жалб этилади, айрим хизматлар Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси орқали молиялаштирилади. 

    Рақамлаштириш ва профилактика:
• “Электрон соғлиқни сақлаш” тизимида беморлар ва хавф гуруҳларининг электрон реестри юритилади; 
• “Қон маҳсулотлари электрон ҳисоби” ахборот тизими жорий этилади; 
• оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали тушунтириш ишлари олиб борилади; 
• мактаблар, корхоналар ва маҳаллаларда семинар-тренинглар ташкил этилади; 
• “FAST Heroes” дастури доирасида ўқувчилар учун машғулотлар ўтказилади; 
• ҳар йили 29 сентябрь ва 29 октябрь кунлари бепул тиббий кўрик акциялари ўтказилади. 

     Қон донорлиги:
• донорлик сони 1 миллионтага, қон захираси 450 минг литрга етказилади; 
• беғараз қон донорлари сони 900 минг нафарга оширилади. 

    Молиялаштириш:
• 2026 йилда — 239 млрд сўм, 2027 йилдан бошлаб — 280 млрд сўм; 
• 2026–2030 йилларда жами 1,75 триллион сўм маблағ ажратилади. 

    Онкология соҳаси:
• республика онкология маркази ва унинг филиаллари учун 5,6 млн долларлик ускуналар харид қилинади; 
• қўшимча 10 млн доллар ҳисобидан лабораториялар жиҳозланади. 

    Мазкур таклифлар асосида тегишли қарорлар қабул қилиниб, масъулларга аниқ вазифалар юклатилган.
27-03-2026, 11:47
Sahifaga qaytish