Сил касалликларининг олдини олиш ва даволаш бўйича тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Сил касалликларининг олдини олиш ва даволаш бўйича тарғибот тадбирлари ўтказилди.



 Сил касалликларининг олдини олиш ва даволаш бўйича тарғибот тадбирлари ўтказилди.
      Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимига қарашли “Чимган” болалар силга қарши курашиш сиҳатгоҳидан ташриф буюрган малакали шифокор-мутахассислар ҳамда Хонқа туман тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиникаси шифокорлари ҳамкорлигида аҳоли ўртасида кенг қамровли тиббий-тарғибот тадбирлари ташкил этилди.
    Тадбир давомида сил касаллигининг ноактив шакллари аниқланган беморларни қабул қилиш, уларни самарали даволаш чора-тадбирлари, шунингдек, касалликнинг қайта кучайишининг олдини олиш бўйича мавсумий профилактика ишлари амалга оширилди.
Шу билан бирга, фуқароларга сил касаллигининг келиб чиқиш сабаблари, юқиш йўллари, дастлабки белгилари ва уни эрта аниқлашнинг аҳамияти ҳақида батафсил тушунтиришлар берилди. Мутахассислар томонидан аҳолига шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш, соғлом турмуш тарзини юритиш, мунтазам тиббий кўрикдан ўтишнинг муҳимлиги таъкидланди.
     Тадбир доирасида нафақат сил, балки бошқа юқумли ва сурункали касалликларнинг олдини олиш, уларни барвақт аниқлаш ва даволаш бўйича ҳам амалий тавсиялар берилди.
      Мазкур тадбир аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, касалликларни эрта босқичда аниқлаш ва самарали даволашни таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.
18-03-2026, 18:26
Sahifaga qaytish