Хонқа туман тиббиёт бирлашмасига қарашли Марказий шифохонада кўргазмали махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири — Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг 2026 йил 28 феврал кунидаги 29-сонли йиғилиш баёни қарорининг 9-банди ижросини таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг 28 март куни соат 09:30 да Хонқа туман тиббиёт бирлашмасига қарашли Марказий шифохонада кўргазмали махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди.

Мазкур ўқув машқи “Содир бўлган фавқулодда вазиятлар оқибатида кўп сонли жабрланганларни эвакуация қилиш, уларни тиббиёт муассасасига қабул қилиш ва тиббий ёрдам кўрсатиш ҳаракатлари” мавзусида ташкил этилди.

Ўқув машқи давомида:
 • фавқулодда вазиятларда тезкор ҳаракат қилиш,
 • жабрланганларни тўғри саралаш (триаж),
 • уларни шифохонага ўз вақтида етказиш,
 • шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш,
 • тиббиёт ходимларининг ўзаро ҳамкорликда иш олиб бориши
каби муҳим жараёнлар амалий тарзда синовдан ўтказилди.

Тадбирда масъул ташкилотлар ва тиббиёт ходимлари фаол иштирок этиб, фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш бўйича амалий кўникмаларини янада мустаҳкамладилар.

Мазкур ўқув машқи фавқулодда вазиятларда аҳолига тезкор ва сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштиришга хизмат қилади.

28-03-2026, 14:04
Ko'rishlar: 27
Sahifani chop etish