ТЎЛИҚ ДЕЗИНСЕКЦИЯ ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛДИ

Ижтимоий тармоқларда “Хоразм вилоят юқумли касалликлар шифохонасида тарақанлар базм қилаяптими?” мазмунида хабарлар тарқалди.
Мазкур хабарда келтирилган ҳолат вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан белгиланган тартибда ўрганилди. Шифохонада дезинсекция ва дезинфекция ишлари ҳомийлар кўмагида ҳамда амалдаги шартнома асосида режавий тарзда амалга ошириб келинмоқда.
2025 йил 28 ноябрь куни муассасада тўлиқ дезинсекция ишлари олиб борилди.
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан 2025 йил 6–7–8 декабрь кунлари шифохонага беморларни қабул қилиш вақтинча тўхтатилиб, дезинфекция, дезинсекция ва дератизация ишларини ўтказиш режалаштирилган.
Ушбу даврда инфекцион касалликларга чалинган беморлар энг яқин Хонқа туман тиббиёт бирлашмасига йўналтирилади.
Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати
2-12-2025, 11:39
Ko'rishlar: 1
Sahifani chop etish