3 декабрь — Халқаро ногиронлар куни
Ҳар йили 3 декабрь бутун дунёда Халқаро ногиронлар куни сифатида нишонланади. Ушбу сана имконияти чекланган инсонларни қўллаб-қувватлаш, улар учун қулай шароит яратиш ва жамиятда тенг имкониятларни таъминлашга қаратилган муҳим мақсадга эга.Ўзбекистонда ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, тиббий-ижтимоий ёрдам сифатини ошириш, реабилитация хизматларини такомиллаштириш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Қатор шифохона ва махсус марказларда реабилитация, даволаш, протез-ортопедия хизмати, психо-логопедик кўмак каби хизматлар йилдан-йилга ривожланмоқда.
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан ҳам имконияти чекланган юртдошларимизга кўрсатилаётган тиббий хизматларни яхшилаш, профилактика ишларини кучайтириш ва уларнинг ҳаёт сифатини оширишга қаратилган чора-тадбирлар изчил давом эттирилмоқда.
Ушбу кунда барчамизни жамиятда инсонийлик, ҳамдардлик ва ҳамжиҳатлик каби қадриятларни яна бир бор улуғлашга чақирамиз. Имконияти чекланган инсонларни қўллаб-қувватлаш — барчамизнинг умумий бурчимиздир.
