DMED ахборот тизими бўйича тажриба алмашилмоқда

Вилоятимизда бирламчи тиббий хизматни янада ривожлантириш, аҳолига кўрсатиладиган тиббий ёрдам сифатини ошириш ҳамда тиббиёт муассасаларини рақамлаштириш жараёнларини жадаллаштириш бўйича амалий ишлар изчил давом этмоқда. Хусусан, шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмаларида DMED ахборот тизимини намунали йўлга қўйиш мақсадида мутасадди ходимлар ўртасида тажриба алмашиш тизими йўлга қўйилди.
Белгиланган тартиб асосида ҳар куни бир туман тиббиёт бирлашмаси  ҳамда унинг тасарруфидаги  бирламчи тиббиёт муассасалари раҳбар ва масъул ходимлари вилоятимизда DMED тизими самарали йўлга қўйилган шифохона ва поликлиникалар фаолияти билан танишмоқда. Ушбу тажриба алмашинувлари натижасида ҳар бир туманда 1 та оилавий поликлиника ва 1 та оилавий шифокорлик пунктини намунавий ҳолатга келтириш вазифаси белгиланди.
Бугун Гурлан туман тиббиёт бирлашмаси масъул ходимлари белгиланган график асосида Урганч шаҳридаги  кўп тармоқли марказий поликлиника, 2-сон оилавий поликлиника ҳамда Янгибозор туманидаги 65-сон оилавий поликлиникада бўлиб, рақамлаштириш жараёнлари, ахборот тизимларининг ишлаш тартиби ва жорий этилаётган янгиликлар билан яқиндан танишдилар.
Ушбу ташрифлар мутахассислар тажрибасини ошириш, ахборот технологияларини тўғри йўлга қўйиш ва бирламчи тиббий хизматни янада такомиллаштиришга хизмат қилади.
Сегодня, 11:32
Ko'rishlar: 1
Sahifani chop etish